
ALMUS Companies
Юрист
- Договорная работа
- Составление договоров
- Работа с обращениями
- Юридическое сопровождение
- Составление юридических документов
- Трудовое право
Лавозим мажбуриятлари
1. Корхона фаолиятида қонунийликка риоя этилишини ва унинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш.
2. Ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ёки уларни ишлаб чиқишида иштирок этиш.
3. Корхонанинг қонуний манфаатларини судда, хўжалик судида, давлат ва жамоат ташкилотларида ҳимоя қилиш, суд ва арбитраж ишларини олиб бориш.
4. Корхонанинг ҳуқуқий ишларини услубий бошқариш ва унинг таркибий бўлимларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, хусусан меҳнат қонунчилиги бўйича:
а) ходимни ишга қабул қилиш, меҳнат муносабатларини узайтириш ёки меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича маслаҳат бериш;
б) ходимларни бошқа лавозимга ўтказиш масалаларида амалий ёрдам бериш;
в) интизомий ва моддий жавобгарлик масалаларида маслаҳатлар бериш;
г) лавозим йўриқномалари, меҳнат шартномалари, келишувлар шартномаси ва бошқа ҳужжатларни лойиҳасини тузиш;
д) ходим билан юзага келган меҳнат низоларини ҳал этишда иштирок этиб, амалий ёрдам кўрсатиш;
е) турли ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва даъволарни рад этиш бўйича асосли жавобларни ёзишда иштирок этиб, амалий ёрдам кўрсатиш.
ж) Корхона ходимларига ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлар бериш, хулоса тайёрлаш, ҳужжатларни расмийлаштиришда ёрдам кўрсатиш.
5. Буюртмачининг мижозлари билан шартномавий муносабатлари:
а) барча турдаги шартномаларни таҳлил қилиш;
б) шартномалар шартларини ўзгартириш бўйича таклифлар киритиш;
в) шартнома лойиҳаларини ҳамда келишмовчиликлар баённомалари лойиҳаларини тайёрлаш;
г) шартномаларга қўшимча келишув шартномаларини тузиш;
д) келишув битимларни тайёрлаш;
е) мижоз учун қулай бўлган ҳар қандай усулда консультациялар бериш. (ёзма, оғзаки ва онлайн (телеграмм канали орқали)).
6. Дебиторлик қарзларини ундириш:
а) дебиторлик қарзларининг аниқ ҳолатлари бўйича ҳужжатлар ва шартномалар шартларини батафсил ўрганиш;
б) қарзларни ундириш учун қарздорга юбориладиган хат-ҳужжатларни тайёрлаш;
в) судгача даъво аризаларини ва керакли хат-ҳужжатларни ёзиш;
г) қарздор билан музокараларни ташкил этиш.
7. Судгача низоларни ҳал қилиш ва суд ишлари муҳокамаси:
а) зарурий ҳужжатларни ва далиллар йиғиш;
б) судгача шикоятларни ва суд даъво ҳужжатларини тайёрлаш;
в) судда корхонанинг манфаатларини ҳимоя қилиш;
г) суд қарорини қайтадан кўриб чиқишга (апелляция) бериш.(агар суд қарори ижобий бўлмаса)
д) Суд ишларининг натижаларини таҳлил қилиш, камчиликларни аниқлаш ва корхона молиявий фаолиятини яхшилаш бўйича таклифлар тайёрлаш.
8. Корхоналар фаолияти жараёнида юзага келадиган бошқа масалалар:
- таъсисчининг ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш;
- ҳужжатларни ҳуқуқий експертизадан ўтказиш (шартномалар, таъсисчи йиғилиши баённомалари, акциядорлар йиғилишлари баённомалари, ички ҳуқуқий далолатномалар);
- корхонани қайта ташкил этишни амалга ошириш; (реорганизация))
- амалдаги солиқ қонунчилиги бўйича маслаҳатлар;
- юрист ваколатига кирадиган бошқа масалаларни ҳал қилишда мижознинг илтимосига биноан юридик ёрдам кўрсатиш.
9. Корхонанинг бошқа бўлималари билан биргаликда қуйидаги ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари бўйича суд, тергов ва ҳуқуқ-тартибот органларига юбориш учун ҳужжатлар тайёрлаш, булар:
- ўғрилик, талон-торож, ностандарт ва тўлиқ бўлмаган маҳсулотларни чиқарилганлиги, экологик қонунбузарликлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар.
10. Амалдаги буйруқ ва норматив ҳужжатлар кучини йўқотган тақдирда уларни ўзгартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.