
АКБ «Банк развития бизнеса»
Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси Кредитларни бошқариш бўлими бош мутахассис
Ажратилган кредитларнинг банк Кредит сиёсати, амалдаги тартиблар ҳамда ваколатли коллегиал органлар томонидан қабул қилинган қарор шартларига мослигини ўрганиш, хато ва камчиликлар аниқланган тақдирда уларни бартараф этиш чораларини кўриш;
Кредит йиғмажилдларини тўғри шакллантирилиши, юритилиши ва сифатли сақланиши бўйича ишларни ташкил қилиш, таҳлилий маълумотларни Бош банкка тақдим этиш;
Бўлим фаолияти бўйича банк Бошқаруви йиғилишларига ҳисоботлар тайёрлашда қатнашиш;
Ҳудудий бошқарма ва БХОлардаги ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини ошириш, уларга янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни етказишда иштирок этиш;
Банкнинг ички меъёрий ҳужжатлари ҳамда бошқа ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Лавозим йўриқномасида кўрсатилган бошқа вазифалар.
Талаблар:Олий иқтисодий ма'лумот;
Microsoft Office (Excel, PowerPoint, Word) ва бошқа электрон дастурларида мукаммал даражада ишлай олиши;
Банк тизими қонунчилигини яхши билиши;
Камида 3 йил кредитлаш йўналиши бўйича иш тажрибасига эга бўлиши;
Рус ва инглиз тилини билиши устунликка эга.
Мамлакатнинг нуфузли банкида ўсиш;
Муносиб иш ҳақи;
Юқори малакали жамоада ишлаш.