
АКБ «Банк развития бизнеса»
Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси Юридик хизмат етакчи юристконсульт
Вазифалар:
· Банкнинг ички ҳужжатлари (Низом, буйруқлар, келишувлар ва бошқалар)ни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш.
· Бошқарувга, бўлимларга ва ходимларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш.
· Контрактлар, кредит шартномалари, ипотека ва бошқа молиявий ҳужжатларни таҳлил қилиш ва хатарларни аниқлаш.
· Янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш ва уларни банк фаолиятига жорий этиш бўйича тавсиялар бериш.
· Қонунчиликдаги ўзгаришлар тўғрисида тегишли тузилмаларни хабардор қилиш.
· Ходимларнинг меҳнат шартномаларини тайёрлаш ва ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш.
· Меҳнат кодексига мувофиқ ишга қабул қилиш, ишдан бўшатиш масалаларида кўмак бериш.
· Ишчи-меҳнат низоларини ҳал этишда иштирок этиш.
Талаблар:
Олий юридик маълумот. Юридик хизмат соҳасида камида 2 йиллик иш тажрибаси.
Ўзбек тилини мукаммал суҳбат ва ёзиш қобилиятлари. Рус-инглиз тилини билиш устунлик берилади.
Microsoft Office (Excel, PowerPoint, Word), молиявий таҳлил ва ҳисоботларни тузиш учун дастурлардан фойдаланиш.
Банк тизимларидан ва маълумотлар базаларидан самарали фойдаланиш кўникмалари.
Шартлар:
Жамоада ишлаш ва жамоага мослашиш;
Тиғиз ва мураккаб вазиятларда ишлай олиш;
Тизимли ва танқидий фикрлаш;
Фикрларни ёзма ва оғзаки равишда эркин ва тўғри ифода этиш