Биз алюмин профиллар ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланувчи ишлаб чиқариш корхонамиз. Мижозлар билан алоқа сифатини ошириш мақсадида жамоамизга масъулиятли ва мулоқотга очиқ Call-оператор - менеджер излаяпмиз.
🔹 Лавозим вазифалари:
-
Кирувчи қўнғироқларни қабул қилиш ва мижозларга тўғри ахборот бериш;
-
Мижозларнинг савол ва сўровларини рўйхатга олиш;
-
Сўровларни тегишли бўлимларга йўналтириш (сотув, омбор, бухгалтерия);
-
Чиқувчи қўнғироқлар орқали мижозлар билан боғланиш (ахборот бериш, тасдиқлаш);
-
Мижозлар билан мулоқотни компютерда ёки журналда қайд этиш;
-
Мижозларга хизмат кўрсатиш стандартларига риоя қилиш.
-
компаниядаги махсус дастур - программага барча маълумотларни ўз вақтида киритиш.
🔹 Номзодга қўйиладиган талаблар:
-
Call-center ёки мижозлар билан ишлаш соҳасида тажриба — устунлик;
-
Аниқ ва равон нутқ, мулоқот маданияти;
-
Ўзбек тилида эркин гапириш, рус тилини билиш — катта плюс;
-
Компьютердан фойдаланиш кўникмаси (Word, Excel, CRM, myba.);
-
Масъулиятли, сабрли ва стрессга чидамли;
-
Жамоа билан ишлай олиш.
🔹 Иш шароити:
-
Иш жадвали: 6/1 , 5/2
-
Иш вақти: 09:00–18:00;
-
Расмий ишга қабул қилиш;
-
Барқарор маош + натижага қараб қўшимча рағбатлантириш;
-
Ўқитиш ва иш давомида ўрганиш имконияти
-
компания хисобидан маззали ва бепул тушлик