UNICON-SOFT

Инцидентларга жавоб бериш бўлими бошлиғи

От 30 000 000 UZS
  • Ташкент
  • Более 6 лет
  • Точность и внимательность к деталям
  • Умение принимать решения
  • SIEM
  • Аналитическое мышление

Касбий малака ва билимлар:

  • Олий маълумот: Ахборот хавфсизлиги, компьютер илмлари ёки тегишли соҳада олий маълумот талаб қилинади.
  • Хавфсизлик стандартлари: ГОСТ Р ИСО/МЭК ТО 18044 (ISO/IEC TR 18044) каби инцидентларнибошқариш бўйича халқаро ва (Oʻz DSt 3386:2019, Oʻz DSt 3387:2019) маҳаллий стандартларни чуқур билиш.
  • Техник экспертиза: Замонавий кибертаҳдидлар(атакалар турлари), заифликларни баҳолаш ва хавфларни бошқариш механизмларини тушуниш.
  • Дастурий воситалар: Хавфсизликни мониторинг қилиш тизимлари (SIEM, IRP) ва криминалистик таҳлил воситалари билан ишлаш тажрибаси.
  • Қонунчилик: Ахборот хавфсизлиги ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилишга оид Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини (масалан, ШМ бўйичақонун) билиш ва уларга риоя этилишини таъминлаш.

Шахсий ва бошқарув кўникмалари:

  • Кризисни бошқариш: Инцидентлар пайтида тезкор қарор қабул қилиш ва вазиятни назоратда ушлаб туриш қобилияти.
  • Лидерлик: Жавоб бериш жамоасига (CSIRT/IRT) самарали раҳбарлик қилиш, вазифаларни аниқ тақсимлаш ва ходимларни мотивациялаш.
  • Мулоқот: Техник ходимлар, юқори раҳбарият, юристларва жамоатчилик билан инцидент ҳақида аниқ ва тушунарли мулоқот ўрнатиш.
  • Таҳлилий фикрлаш: Мураккаб инцидентларнинг асл сабабларини аниқлаш ва такрорланишининг олдини олиш учун таҳлил қилиш.
  • Ўқитиш: Ходимларнинг киберхавфсизлик бўйича хабардорлигини ошириш бўйича тренинглар ва семинарлар ўтказиш.

Асосий масъулиятлар:

  • Инцидентларга жавоб бериш режасини (IRP) ишлабчиқиш, амалга ошириш ва янгилаб бориш.

  • Инцидентларни аниқлаш, локализация қилиш, бартараф этиш ва тиклаш жараёнларини мувофиқлаштириш.

  • Инцидентдан кейинги таҳлилни (post-incident analysis) ўтказиш ва келгусидаги хавфларни камайтириш бўйича чора-тадбирларни таклиф қилиш.

  • Хавфсизлик сиёсатлари ва процедураларига риоя этилишини аудит қилиш.

Меҳнат шароитлари:

  • Иш вақти: 09:00–18:00, 5/2.
  • Рақобатбардош иш ҳақи (суҳбат давомида келишилади).
  • Касбий ривожланиш ва йирик лойиҳаларда иштирок этиш имкониятлари.
  • Дўстона жамоа ва техник жамоа томонидан қўллаб-қувватлаш.