Национальный комитет Республики Узбекистан по статистике

Директорнинг ўқув-услубий ишлар бўйича ўринбосари

От 18 000 000 UZS
  • Ташкент
  • Более 6 лет

Ўзбекистон Республикаси Миллий Статистика Қўмитаси хузурида Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти.

Лавозим вазифалари

  • Институтда ўқув жараёнини ташкил этиш ва самарали бошқариш.
  • Ўқув-услубий ишларни режалаштириш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш.
  • Малака ошириш ва қайта тайёрлаш курслари дастурларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш.
  • Замонавий таълим технологияларини ўқув жараёнига жорий этиш.
  • Ўқув-услубий ҳужжатлар, ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш жараёнларини ташкил этиш.
  • Профессор-ўқитувчилар таркиби фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларнинг малакасини оширишга кўмаклашиш.
  • Илмий-тадқиқот ва ўқув жараёни интеграциясини таъминлаш.
  • Ўқув жараёни сифатини баҳолаш ва мониторинг қилиш.
  • Ташкилий ва аналитик фикрлаш қобилияти

Номзодга қўйиладиган талаблар

  • Олий маълумот (магистр ёки ундан юқори).
  • Педагогика, иқтисодиёт, статистика ёки бошқарув соҳаларида илмий даражага эга бўлиши афзал.
  • Таълим муассасаларида камида 5–7 йил иш тажрибаси, шу жумладан раҳбарлик лавозимида тажриба.
  • Ўқув-услубий ишларни ташкил этиш ва бошқариш бўйича тажриба.
  • Давлат тилини мукаммал билиш, хорижий тилларни билиши афзал.
  • Компьютер ва замонавий ахборот-таълим технологияларидан фойдалана олиш.
  • Ташкилий қобилият, стратегик фикрлаш ва жамоа билан ишлаш кўникмалари.

Ойлик 18 000 000 сўмдан (номзоднинг малакаси ва иш тажрибасига қараб).