Национальный комитет Республики Узбекистан по статистике

Директорнинг тадқиқот, таҳлил ва инновациялар бўйича ўринбосари

От 18 000 000 UZS
  • Ташкент
  • Более 6 лет

Ўзбекистон Республикаси Миллий Статистика Қўмитаси ҳузурида Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти

Лавозим вазифалари

  • Институтда илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш.
  • Статистика соҳасида таҳлилий тадқиқотлар ўтказиш ва уларнинг натижаларини амалиётга жорий этиш.
  • Инновацион ғоялар ва илмий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
  • Илмий-тадқиқот ишлари бўйича стратегия ва йиллик режаларни ишлаб чиқиш.
  • Миллий ва халқаро ташкилотлар билан илмий ҳамкорликни ривожлантириш.
  • Илмий мақолалар, таҳлилий ҳисоботлар ва тадқиқот материалларини тайёрлашни мувофиқлаштириш.
  • Институтда инновацион ва рақамли технологияларни жорий этиш.
  • Илмий конференциялар, семинарлар ва давра суҳбатларини ташкил этиш.

Номзодга қўйиладиган талаблар

  • Олий маълумот (иқтисодиёт, статистика, маълумотлар таҳлили, бошқарув ёки шу соҳаларга яқин йўналишларда).
  • Илмий даража (PhD ёки DSc) бўлиши афзал.
  • Илмий-тадқиқот ёки таҳлилий фаолиятда камида 5–7 йил иш тажрибаси.
  • Давлат ёки илмий ташкилотларда раҳбарлик тажрибаси бўлиши афзал.
  • Статистик таҳлил, маълумотлар билан ишлаш ва тадқиқот методологиясини билиш.
  • Замонавий таҳлил инструментлари ва ахборот технологияларидан фойдалана олиш.
  • Давлат тилини мукаммал билиш, хорижий тилларни билиши афзал.
  • Ташкилий ва аналитик фикрлаш қобилияти

Ойлик 18 000 000 сўмдан (номзоднинг малакаси ва иш тажрибасига қараб).