Национальный комитет Республики Узбекистан по статистике
Статистик тадқиқотлар ва таҳлил бўлими бошлиғи
От 15 000 000 UZS
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика Қўмитаси хузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти
Лавозим вазифалари
- Институтда статистик тадқиқотлар ва таҳлилий ишларини ташкил этиш ва бошқариш.
- Ижтимоий-иқтисодий жараёнлар бўйича статистик таҳлиллар ўтказиш.
- Статистик маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш.
- Илмий-тадқиқот лойиҳалари ва таҳлилий ҳисоботлар тайёрлашни ташкил этиш.
- Давлат органлари ва ташкилотлар учун таҳлилий маълумотлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
- Статистика соҳасида янги методологиялар ва таҳлил усулларини жорий этиш.
- Бўлим ходимлари фаолиятини бошқариш ва назорат қилиш.
- Илмий мақолалар, таҳлилий материаллар ва ҳисоботлар тайёрлашда иштирок этиш.
Номзодга қўйиладиган талаблар
- Олий маълумот (статистика, иқтисодиёт, маълумотлар таҳлили, математика ёки шу соҳаларга яқин йўналишларда).
- Статистик таҳлил ёки илмий-тадқиқот соҳасида камида 5-7 йил иш тажрибаси.
- Статистик маълумотлар билан ишлаш ва таҳлил қилиш бўйича тажриба.
- Статистик ва аналитик дастурлар (Excel, SPSS, Python ёки бошқалар) билан ишлаш кўникмаси.
- Давлат тилини мукаммал билиш, хорижий тилларни билиши афзал.
- Ташкилий ва аналитик фикрлаш қобилияти.
Ойлик 15 000 000 сўм (номзоднинг малакаси ва иш тажрибасига қараб).