Национальный комитет Республики Узбекистан по статистике
Яширин иқтисодиётни баҳолаш услубиёти ва мониторинги бўлими бошлиғи
От 15 000 000 UZS
Ўзбекистон Республикаси Миллий Статистика Қўмитаси хузурида Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти
Лавозим вазифалари
- Яширин иқтисодиётни баҳолаш бўйича илмий-методологик ёндашувларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш.
- Яширин иқтисодиёт ҳажмини баҳолаш бўйича статистик ва иқтисодий таҳлиллар ўтказиш.
- Миллий ва халқаро тажрибалар асосида баҳолаш методологияларини жорий этиш.
- Яширин иқтисодиёт кўрсаткичларини мониторинг қилиш ва таҳлилий ҳисоботлар тайёрлаш.
- Давлат органлари учун таҳлилий маълумотлар ва таклифлар ишлаб чиқиш.
- Бўлим ходимлари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш.
- Илмий мақолалар, таҳлилий материаллар ва тадқиқотлар тайёрлашда иштирок этиш.
- Статистик маълумотлар базасини шакллантириш ва таҳлил қилиш.
Номзодга қўйиладиган талаблар
- Олий маълумот (иқтисодиёт, статистика, эконометрика, маълумотлар таҳлили ёки шу соҳаларга яқин йўналишларда).
- Илмий-тадқиқот ёки таҳлилий фаолиятда камида 5-7 йил иш тажрибаси.
- Иқтисодий ва статистик таҳлил усулларини билиш.
- Эконометрик ва статистик дастурлар (Excel, Stata, SPSS, R, Python ва бошқалар) билан ишлаш кўникмаси.
- Давлат тилини мукаммал билиш, инглиз тилини билиши афзал.
- Халқаро статистика стандартлари ва методологиялари бўйича тушунчага эга бўлиш.
Ойлик 15 000 000 сўм (номзоднинг малакаси ва иш тажрибасига қараб).