Национальный комитет Республики Узбекистан по статистике
Яширин иқтисодиётни баҳолаш усубиёти ва мониторинги бўлими бош мутахассиси
От 12 000 000 UZS
Ўзбекистон Республикаси Миллий Статистика Қўмитаси хузурида Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти
Лавозим вазифалари
- Яширин иқтисодиётни баҳолаш бўйича статистик ва иқтисодий таҳлиллар ўтказиш.
- Яширин иқтисодиёт кўрсаткичларини аниқлаш ва баҳолаш бўйича методик материаллар ишлаб чиқиш.
- Статистик маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш.
- Яширин иқтисодиёт кўрсаткичларини мониторинг қилиш ва таҳлилий ҳисоботлар тайёрлаш.
- Миллий ва халқаро тажрибалар асосида тадқиқотлар ўтказиш.
- Илмий-тадқиқот ишлари, таҳлилий маълумотлар ва ҳисоботларни тайёрлашда иштирок этиш.
- Давлат органлари ва ташкилотлар учун таҳлилий маълумотлар ва таклифлар тайёрлаш.
Номзодга қўйиладиган талаблар
- Олий маълумот (иқтисодиёт, статистика, эконометрика, маълумотлар таҳлили ёки шу соҳаларга яқин йўналишларда).
- Статистика, иқтисодий таҳлил ёки тадқиқот соҳасида камида 5- йил иш тажрибаси.
- Статистик маълумотлар билан ишлаш ва таҳлил қилиш кўникмаси.
- Аналитик дастурлар (Excel, SPSS, Stata, R, Python ёки бошқалар) билан ишлаш кўникмаси.
- Давлат тилини мукаммал билиш, инглиз тилини билиши афзал.
Ойлик 12 000 000 сўм (номзоднинг малакаси ва иш тажрибасига қараб).