Национальный комитет Республики Узбекистан по статистике
Яширин иқтисодиётни баҳолаш услубиёти ва мониторинги бўлими етакчи мутахассиси
От 10 000 000 UZS
Ўзбекистон Республикаси Миллий Статистика Қўмитаси хузурида Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти
Лавозим вазифалари
- Яширин иқтисодиётни баҳолаш бўйича статистик ва иқтисодий таҳлил ишларини амалга ошириш.
- Яширин иқтисодиёт кўрсаткичларини ҳисоблаш ва мониторинг қилиш.
- Статистик маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш.
- Яширин иқтисодиёт бўйича таҳлилий ҳисоботлар ва маълумотлар тайёрлаш.
- Миллий ва халқаро тажрибалар асосида тадқиқот ишларида иштирок этиш.
- Илмий-тадқиқот материаллари ва таҳлилий маълумотлар тайёрлашда иштирок этиш.
Номзодга қўйиладиган талаблар
- Олий маълумот (иқтисодиёт, статистика, эконометрика, маълумотлар таҳлили ёки шу соҳаларга яқин йўналишларда).
- Таҳлилий ёки статистик фаолиятда камида 3- йил иш тажрибаси.
- Статистик маълумотлар билан ишлаш ва таҳлил қилиш кўникмаси.
- Excel ва бошқа аналитик дастурлар билан ишлаш кўникмаси (SPSS, Stata, R ёки Python бўлиши афзал).
- Давлат тилини мукаммал билиш, инглиз тилини билиши афзал.
Ойлик 10 000 000 сўм (номзоднинг малакаси ва иш тажрибасига қараб).