HamkorBank

Етакчи мутахассис

13 800 000 - 21 000 000 UZS
  • Ташкент
  • От 3 до 6 лет
  • E-Commerce
  • Международные платежные системы

Хамкорлик дастурини ишлаб чиқиш ва таҳлил қилиш бўлими етакчи мутахассиси

Hamkorbank ўз жамоасига рақамли лойиҳалар, тўлов сервислари ва ҳамкорлик дастурларини ривожлантиришга тайёр бўлган, таҳлилий фикрлайдиган ва фаол мутахассисни таклиф этади!

Вазифалар:

  • Тўлов сервислари (P2P, кредитларни ҳамкорлар иловасида сўндириш, Auto Pay ва ҳ.к.) билан боғлиқ ҳамкорлик лойиҳаларини ривожлантириш ва техник/операцион қўллаб-қувватланишини таъминлаш;
  • Ҳамкорлик лойиҳалари учун молиявий моделлар ва ҳисоботларни тайёрлаш, уларнинг самарадорлигини доимий таҳлил қилиш;
  • Янги ҳамкорларни жалб қилиш, мавжудлари билан алоқаларни ривожлантириш, меморандумлар тузиш ва музокаралар ўтказиш;
  • Янги ишга туширилаётган лойиҳаларни тегишли бўлимлар билан биргаликда синовдан (тестдан) ўтказиш, хавфларни (рискларни) доимий мониторинг қилиш;

Талаблар:

  • Иқтисодиёт/Менежмент йўналишларида Бакалавр дипломига эга бўлиш;
  • Тўлов сервислари, банк ёки e-commerce (электрон тижорат) соҳасида камида 3 йиллик иш тажрибаси.;
  • Рус тилида эркин мулоқат қила олиш.

Таклифлар:

  • Ўзбекистоннинг етакчи банкларидан бирида профессионал ўсиш ва карьера имкониятлари;
  • Рақобатбардош иш ҳақи;
  • Бепул тушлик.