Биз йирик лойиҳалар ва VIP-сегментдаги мижозлар билан ишлашда тажрибаси юқори, бизнес-режаларни таҳлил қила оладиган ва Тошкент бўлимимизнинг кредит портфели сифатига жавоб бера оладиган тажрибали Бош мутахассисни жамоамизга таклиф этамиз.
Агар Сиз учун молиявий таҳлил шунчаки рақамлар эмас, балки йирик бизнес ривожининг харитаси бўлса, унда бу лавозим айнан Сиз учун!
Асосий вазифалар:
- VIP ва йирик мижозлар лойиҳаларини молиялаштириш жараёнини бошидан охиригача самарали ташкил этиш ҳамда ушбу лойиҳаларнинг чуқур таҳлил қилиш.
- Ўрта, йирик ва VIP-сегментга оид мижозларнинг қисқа муддатли ва инвестицион лойиҳаларини ҳар томонлама ўрганиб, Кредит қўмитаси учун асосланган хулосалар тайёрлаш.
- Кредит портфели ҳажми ва таркибини доимий кузатиб бориш, рискларни диверсификация қилиш ва чекловлар бўйича раҳбариятга таклифлар киритиш.
Номзодга қўйиладиган талаблар:
- Иқтисодиёт/Менежмент йўналиши бўйича олий маълумот;
- Банкда Корпоратив мижозлар билан ишлаш бўйича 5 йиллик иш тажрибаси талаб этилади;
- Рус тилида эркин мулоқот қила олиш;
- Валюта амалиётлари бўйича кўникмаларга эга бўлиш.
Биз нима таклиф қиламиз:
- Рақобатбардош иш хақи;
- Бепул тушлик;
- Шинам офис.
Иш жойи: Тошкент шаҳри