Xalq Banki

Кредитлар мониторинги бошқармаси Бош мутахассис (Сурхондарё вилояти)

Не указана
  • Термез
  • От 1 года до 3 лет

Мажбуриятлар:
• Банкнинг Кредитлаш тартибига асосан, банк хизматлари марказларида доимий равишда жойига чиққан ҳолда, мониторинг ишлари ( кредит мақсадли ишлатилиши мониторинги, жорий мониторинг ҳамда гаров мониторинги)ни амалга ошириш ҳамда тегишли хужжатларни банкнинг дастурий таъминотига таъминлаш;
• Юридик шаҳслар ва юридик шаҳс мақомини олмасдан фаолият юритаётган тадбиркорларга ажратилган кредитлар бўйича, банк хизматлари марказларида вужудга келиши мумкин бўлган потенциал муаммоли кредитларни юзага келишини олдини олиш ҳамда 60 кунгача муддати ўтган кредит қарздорликларини шўъба ходимлари билан биргаликда ҳар ойнинг охирига қадар тўлиқ ундириш чоралари кўрилишини таъминлаш;
• Кредит таъминоти сифатида суғурта компаниясининг кредит қайтмаслик ҳамда гаров мол-мулкларининг суғурта полислари кредит муддатига номутаносиб равишда қисқа муддатга расмийлаштирилган ҳолатлар бўйича белгиланган муддатда суғурта муддатларини узайтирилишини таъминлаш;
• Амалдаги қонунчиликка мувофиқ ҳамда банкнинг кредитлаш бўйича ички меъёрий ҳужжатларига асосан шакллантирилган кредит йиғмажилдларни бут сақланишини ҳамда кредит тўлиқ сўндирилгандан кейин ўрнатилган тартибда архивга топширилишини таъминлаш;
• Кредит шартларини қайта кўриб чиқиш ҳамда гаров мулкини қисман тақиқдан чиқариш ёки таркибини алмаштириш масалалари бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ва минтақавий марказ Кредит комиссияси муҳокамасига киритиш;
• Шахсий KPI кўрсаткичларини бажариш.

Талаблар:
Маълумоти: Молия ва иқтисод йўналишида олий маълумот;
Иш стажи: Банк тизимида камида 3 йил;


Асосий кўникмалар:
• Ҳушмуомалалик, мижозлар ишончини қозониш қобилияти, масъулият билан ёндашув;
• Иқтисод, молия ва банк иши йўналишлари бўйича назарий ва амалий билимларга эга бўлиш;
• Mижозларнинг молиявий ҳисоботларини таҳлил қилиш қобилияти;
• iABS, Microsoft Office дастурларида эркин фойдаланувчи;
• Банк тизими меъёрий хужжатлари, сиёсати ва тартиб-қоидалари бўйича тажриба ва етарли билимга эга бўлиши.