Бош бухгалтер лавозимида иш тажрибаси камида 5 йил талаб қилинади. Бухгалтерия ҳисоби, молия, иқтисод ёки аудит йўналишида олий маълумот талаб этилади.
Талаблар
Талаблар
- Ишлаб чиқариш корхоналарида бухгалтерия ҳисобини юритиш тажрибаси афзал
- Ўзбекистон Республикасининг бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва меҳнат қонунчилигини яхши билиш
- Солиқ ҳисоботи ва молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва топшириш тажрибаси
- Бухгалтерия ҳисобининг барча участкаларини назорат қилиш
- Товар-моддий бойликлар, асосий воситалар, дебиторлик ва кредиторлик қарзлар ҳисобини билиш
- Иш ҳақи ҳисоб-китоби ва ходимлар билан ҳисоб-китобларни назорат қилиш
- Банк операциялари, касса ва тўлов ҳужжатлари билан ишлаш
- Инвентаризация ва бухгалтерия ҳужжатларини текширишни ташкил этиш
- Солиқ органлари, банклар, аудиторлар ва бошқа ташкилотлар билан ишлаш тажрибаси
- 1С: Бухгалтерия, ERP ёки бошқа бухгалтерия дастурларида ишлаш кўникмаси
- MS Excel дастурини яхши даражада билиш
- Электрон ҳисоб-фактуралар, электрон ҳисоботлар ва ЭРИ (E-IMZO) билан ишлаш
- Бухгалтерия ҳужжатларининг тўғри расмийлаштирилиши ва сақланишини таъминлаш
- Бухгалтерия бўлими ходимларини бошқариш ва уларнинг ишини назорат қилиш
- Таҳлилий фикрлаш, юқори масъулият, диққатлилик ва махфий маълумотлар билан ишлаш қобилияти