PICADO

Business development / sales manager

От 8 000 000 UZS
  • Ташкент
  • От 3 до 6 лет

ВАКАНСИЯ: BUSINESS DEVELOPMENT / SALES MANAGER

Лазерли металл кесиш ускуналарини сотиш ва сервис хизматлари билан шуғулланувчи компаниямиз жамоасига Business Development / Sales Manager қидирамиз.

Талаблар:

• B2B сотувда 3–5 йил тажриба;

• Саноат ускуналари, техника, автомобиль, қурилиш ёки бошқа юқори қийматли маҳсулотлар сотуви тажрибаси афзал;

• Янги мижозларни мустақил топиш ва битимни шартномагача олиб бориш қобилияти;

• Кучли музокара ва сотув кўникмалари;

• Бозор ва рақобатчиларни таҳлил қила олиш;

• CRM, Excel / Google Sheets билан ишлаш;

• Ўзбек ва рус тилларида эркин мулоқот;

• Ташаббускорлик, масъулият ва натижага йўналтирилганлик;

• Жамоа билан ишлаш ва келажакда сотув жамоасини бошқариш салоҳияти.

Вазифалар:

• Янги B2B мижозларни жалб қилиш;

• Учрашув ва музокаралар ўтказиш;

• Сотувни биринчи алоқадан шартнома ва тўловгача олиб бориш;

• Сотув ҳажмини ошириш;

• Бозор ва рақобатчиларни таҳлил қилиш;

• Компания ривожи учун янги ғоя ва йўналишлар таклиф қилиш;

• Келажакда сотув жамоасини шакллантириш ва бошқариш.

Биз таклиф қиламиз:

• Фикс ойлик + KPI + сотув бонуси;

• Юқори натижа учун юқори даромад;

• Компания раҳбари билан тўғридан-тўғри ишлаш;

• Лавозим ва профессионал ўсиш имконияти.

📍 Иш жойи: Тошкент, Янги Хаёт тумани, Дарё буйи 4

🕘 Иш тури: тўлиқ иш куни

Бизга оддий сотувчи эмас, компания билан бирга ўсадиган ва бизнес ривожига реал ҳисса қўшадиган кучли мутахассис керак.