Vaksina Healthcare
Фармацевт
3 000 000 - 8 000 000 UZS
- Деловое общение
- Навыки продаж
- Медицинская документация
- Фармакология
- Медицинское оборудование
- Контроль сроков годности
- Контроль качества
- Навыки составления отчетности
VAKSINA MED — Ўзбекистонда фаолият юритаётган фармацевтика компанияси ва дорихоналар тармоғи ўз жамоасига ФАРМАЦЕВТларни таклиф қилади!
Агар сиз фармацевтика соҳасида ишлашни, профессионал ривожланишни ва барқарор компанияда карьера қилишни истасангиз — сизni жамоамизда кутиб қоламиз!
📌 АСОСИЙ ВАЗИФАЛАР
- Дори воситалари ва тиббий маҳсулотларни сотиш;
- Мижозларга дори воситалари бўйича тўғри ва тушунарли маълумот бериш;
- Шифокор рецепти асосида дори воситаларини бериш;
- Дорихонада товарларни қабул қилиш, жойлаштириш ва сақлаш;
- Дори воситаларининг яроқлилик муддатини назорат қилиш;
- Дорихонада белгиланган стандартлар ва санитария талабларига риоя қилиш;
- Товар қолдиқларини назорат қилиш;
- Касса ва ҳисоб-китоб ишларини белгиланган тартибда амалга ошириш;
- Мижозларга юқори даражада хизмат кўрсатиш;
- Дорихона ички тартиби ва компания стандартларига амал қилиш.
🎯 БИЗ ҚАНДАЙ НОМЗОДНИ ҚИДИРЯПМИЗ?
- Фармацевтика соҳасида маълумотга эга;
- Фармацевт/провизор дипломига эга;
- Фармацевтика соҳасида иш тажрибаси бўлса — афзаллик;
- Дори воситалари ҳақида яхши билимга эга;
- Мижозлар билан хушмуомала ва профессионал мулоқот қила олади;
- Масъулиятли, ҳалол ва эътиборли;
- Жамоада ишлай олади;
- Ўз устида ишлаш ва ривожланишга қизиқади.
🚀 КАРЬЕРА ЎСИШИ
Фармацевт → Катта фармацевт → Дорихона мудири → Юқори лавозимлар
Биз ходимларимизнинг профессионал ривожланиши ва карьера ўсишига имконият яратамиз.
💰 ШАРТЛАР
Ойлик: 3 000 000 — 8 000 000 сўм
Даромад миқдори иш тажрибаси, малака ва иш натижаларига қараб белгиланади.
Иш графиги: сменали
Иш жойи: Тошкент шаҳридаги VAKSINA MED дорихоналари
❤️ НЕГА VAKSINA MED?
- Барқарор иш жойи;
- Расмий ишга қабул қилиш;
- Профессионал жамоа;
- Карьера ўсиши имконияти;
- Ўқиш ва ривожланиш имкониятлари;
- Шаҳар бўйлаб бир нечта дорихона филиаллари;
- Ходимларга нисбатан ҳурмат ва профессионал ёндашув.