TOSHKENT TOVAR XOMASHYO BIRJASI

Ахборот хавфсизлиги бўлими бошлиғи (CISO)

10 000 000 - 25 000 000 UZS
  • Ташкент
  • От 3 до 6 лет
  • Информационная безопасность
  • Внутренний контроль
  • Управление рисками
  • Внутренний аудит
  • Ведение документации
  • Умение работать в коллективе
  • Русский — B2 — Средне-продвинутый
  • Английский — B1 — Средний
  • Узбекский — C2 — В совершенстве

Асосий вазифалари:

1. Стратегия ва бошқарув
– ахборот хавфсизлиги стратегияси ва йиллик дастурини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
– ISO/IEC 27001 асосида ахборот хавфсизлигини бошқариш тизимини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш; сиёсат ва регламентларни ишлаб чиқиш;
– ахборот активларини ҳисобга олиш, рискларни баҳолаш ва бошқариш;
– раҳбариятга мунтазам ҳисобот тақдим этиш.

2. Кириш ҳуқуқларини бошқариш
– кириш ҳуқуқларини бошқариш жараёнларини ташкил этиш ва назорат қилиш.

3. Мониторинг, заифликлар ва инцидентлар
– хавфсизлик ҳодисалари мониторингини ташкил этиш;
– заифликларни бошқариш, суқилиб кириш синовларини (pentest) ташкил этиш;
– инцидентларга жавоб бериш ва уларни текшириш.

4. Ахборот тизимлари хавфсизлиги
– ахборот тизимлари, мобил иловалар ва API учун хавфсизлик талабларини белгилаш;
– хавфсиз ишлаб чиқиш циклини (SSDLC) жорий этиш ва назорат қилиш.

5. Учинчи томонлар
– ҳамкорлар ва сервис провайдерлари билан ишлашда ахборот хавфсизлиги талабларини таъминлаш.

6. Фаолият узлуксизлиги
– фаолият узлуксизлиги ва тиклаш режаларида (BCP/DR) иштирок этиш.

7. Талабларга мувофиқлик
– «Киберхавфсизлик тўғрисида»ги ва «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонунлар ҳамда соҳа регуляторлари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
– ваколатли давлат органлари билан ҳамкорлик қилиш; аудит ва баҳолашларда иштирок этиш.

8. Жамоа ва маданият
– ахборот хавфсизлиги жамоасини шакллантириш ва ривожлантириш;
– ходимларнинг хабардорлигини ошириш.

Талаблар:
– олий маълумот (ахборот хавфсизлиги, IT, амалий математика ёки турдош йўналиш);
– ахборот хавфсизлиги соҳасида камида 5 йил, шундан камида 2 йил раҳбарлик лавозимида; банк, тўлов ташкилоти, биржа, финтех ёки телеком соҳасидаги тажриба;
– тармоқ, иловалар (OWASP), маълумотлар базалари хавфсизлиги, IAM, SIEM, заифликларни бошқариш ва криптография бўйича амалий тажриба;
– инцидентларга жавоб беришга раҳбарлик қилиш, ташқи аудиторлар ва pentest жамоалари билан ишлаш тажрибаси;
– ISO/IEC 27001/27002/27005, NIST CSF, CIS Controls ҳамда Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонунчилигини билиш;
– рискларни раҳбариятга бизнес тилида тушунтира олиш;
– тиллар: ўзбек ва рус тиллари — эркин; инглиз тили — техник ҳужжатларни ўқиш даражасида;
– мустақил фикрлаш ва ўз позициясини асосли ҳимоя қила олиш;
– бенуқсон ишбилармонлик обрўси; қонунчиликда назарда тутилган текширувдан ўтишга тайёрлик.

Афзаллик:
– CISSP, CISM, CISA, ISO/IEC 27001 Lead Implementer / Lead Auditor, OSCP сертификатлари;
– молиявий ёки савдо тизимлари билан ишлаш тажрибаси;
– ISO/IEC 27001 сертификациясидан ўтиш ва DevSecOps жорий этиш тажрибаси.