Xalq Banki
Жисмоний шахсларнинг муаммоли кредитлари билан ишлаш Шўъба мудири (Навоий вилоят, Хатирчи тумани)
Не указана
Мажбуриятлар:
- БХМ кредит портфели ҳолатини кунлик мониторинг қилиш;
- 30-60, 60-90, 90+ ва 95413 ҳисобрақамдаги кредитлар бўйича таҳлил юритиш;
- NPL даражасини камайтириш чораларини ишлаб чиқиш;
- Ҳудуд кесимида рискли маҳаллалар ва сегментларни аниқлаш;
- Муаммоли кредитлар бўлими ходимлари фаолиятини ташкил этиш;
- Кунлик вазифаларни тақсимлаш;
- Field Collection дастуридаги вазифалар ижросини назорат қилиш;
- Янги ходимларни ўқитиш ва ўргатиш;
- Судгача ундириш жараёнларини ташкил этиш;
- Қарздорлар билан музокараларни мувофиқлаштириш;
- Ҳоким ёрдамчилари билан ишлаш;
- Маҳалла раислари билан ҳамкорлик қилиш;
- МИБ билан ишларни мувофиқлаштириш;
- Суд ишларини мониторинг қилиш;
- Ҳафталик ва ойлик таҳлил тайёрлаш;
- NPL динамикасини баҳолаш:
Талаблар:
- Иқтисод ёки молия ихтисослиги бўйича олий маълумотга эга бўлиш;
- Банк тизимида Муаммоли кредитлар, кредитлаш, риск ёки коллекшен соҳасида камида 2 йиллик тажриба;
- Банк тизими меъёрий хужжатлари, сиёсати ва тартиб-қоидалари бўйича тажриба ва етарли билимга эга бўлиши;
- Муаммоли кредитлар билан ишлаш тартиби; Гаров муносабатлари; Суд ва ижро ишлари; Field Collection тизими; Microsoft Excel ва таҳлилий воситалар.
Қуйидаги тажрибага эга номзодларга устунлик берилади:
- муаммоли кредитлар билан ишлаш бўлимида ишлаган;
- кредит ажратиш бўлимида ишлаган;
- МИБ ёки суд ижроси билан ишлаш тажрибасига эга;
- маҳалла ва ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорлик тажрибасига эга;
- рақамли таҳлил ва AI инструментларидан фойдаланиш кўникмасига эга.