Главный инженер [Начальник службы ТОиР] лавозимига танлов эълон қилади.
✅ Номзодларга талаблар:
✅ Ишлаб чиқаришда бош инженер ёки таъмирлаш устаси сифатида камида 2 йил иш тажриба;
✅ Насослар, электромеханика ва подшипник узелларини билиш;
✅ Одамларни бошқара олиш ва улардан талаб қилиш қобилияти.
✅ Вазифалари:
✅ Барча ускуналарни (насосы, приводы, редукторы, пневматику, гидравлику) ишчи ва тоза ҳолатда сақлаш;
✅ Режали-огоҳлантирувчи таъмирлаш (планово-предупредительный ремонт) жадвалини тузиш ва механикларга ишни нарядлар билан тақсимлаш;
✅ Течларни (суюқлик ёки газнинг сизиб чиқиши) бартараф этиш ва асбобларни соз ҳолда сақлаш: ҳар бир манометр кўрсатиб туради, ҳар бир фланецда (қувур улаш жойи) течь йўқ;
✅ Ҳар бир поломкани (ускунанинг бузилиши, ишдан чиқиши) сабабигача таҳлил қилиш, такрорланишига йўл қўймаслик;
✅ Кабинетда эмас, цехда ишлаш: ҳар куни айланиб чиқиш, таъмир сифатини шахсан назорат қилиш;
✅ Ҳар бир бажарилган иш ва аниқланган нуқсонни ҳисобга олиш учун ёрдамчига етказиш: оғзаки, ёзма ёки расм орқали.
✅ Қандай фикрлаш керак (компаниямиз тамойиллари):
✅ Тозалик — муаммони эрта кўриш усули. Тоза ускунада томчи (течь белгиси) дарҳол кўзга ташланади;
✅ Сифат — ҳеч ким кўрмаётган бўлса ҳам тўғри ишлашдир;
✅ Қиймат шикоятдан эмас, ҳаракатдан пайдо бўлади. Муаммони кўтарган одам унинг ечимини ҳам таклиф қилади.
✅ Энг яхши таъмир — талаб этилмаган таъмир;
✅ Запись йўқ — иш ҳам бўлмаган. Записни ёрдамчи юритади, лекин унинг тўғрилиги учун главный инженер жавоб беради.
😊 Кимлар кўриб чиқилмайди:
✅ Тинч иш излаётганлар. Ишлаб чиқариш тўхтовсиз ишлайди, ускуна ҳар куни эътибор талаб қилади;
✅ Ўрганишни ва ўсишни истамайдиганлар;
✅ «Ўзим ҳаммасини биламан» деганларни. Ўн йил бир хил иш қилиш — ҳали ўн йиллик тажриба дегани эмас;
✅ Режалаштира олмайдиганлар;
✅ «Озгина течь — нормал» деб ҳисоблайдиганлар.
✅ Биз нималарни таклиф қиламиз:
✅ 10 - 15 млн ойлик маоши ва натижага қараб бонус;
✅ Ёрдамчи — учёт, наряд ва графикларни ўзи юритади. Сизнинг жойингиз — ускуна ёнида, компьютер олдида эмас.
✅ Бепул тушлик;
✅ Махсус иш кийими;
✅ Барча меҳнат кафолатлари асосида расмий иш;
✅ Ўқиш имкониятлари ва карьера ўсиши.
⚠️ Бизнинг жамоамизга қўшилмоқчи бўлсангиз, Анкетани тўлдиринг!
Телеграм: hrmatbaapaper
Карьерада янги босқич: Илғор жамоамизга марҳамат!