📡 РАДИОМОНТАЖЧИ / ТЕЛЕМАСТЕР
Биз радиоэлектрон ва электрон ускуналар билан ишлай оладиган, диагностика, монтаж ва таъмирлаш бўйича тажрибали мутахассисни жамоамизга таклиф қиламиз.
🔧 АСОСИЙ ВАЗИФАЛАР
- Радиоэлектрон ва электрон ускуналарни йиғиш, монтаж қилиш ва ўрнатиш;
- Маиший техника ва бошқа электрон қурилмаларни диагностика қилиш ва таъмирлаш;
- Радиоузатгич ва радиоқабул қилувчи қурилмаларни созлаш ва текшириш;
- Электрон платалар ва радиоэлектрон компонентлар билан ишлаш;
- Электр ва принципиал схемаларни ўқиш (схемотехника);
- Қурилмалардаги носозликларни аниқлаш ва бартараф этиш;
- Пайка ишларини бажариш ва электрон компонентларни алмаштириш;
- Мультиметр ва бошқа ўлчов асбоблари билан ишлаш;
- Антенна ва кабель линияларини текшириш ва созлаш;
- Қурилмаларни синовдан ўтказиш ва ишлашини текшириш;
- Техник хужжатлар, схемалар ва чизмалар билан ишлаш.
- 30 ёшгача бўлган номзодлар кўриб чиқилади.
🎓 БИЗ КУТАМИЗ
- Радиоэлектроника, электроника, радиотехника ёки электротехника йўналишида маълумот;
- Радиоэлектроника ва схемотехника асосларини яхши билиш;
- Электрон қурилмалар ва электр занжирларининг ишлаш принципларини тушуниш;
- Принципиал ва электр схемаларни ўқий олиш;
- Электрон платалар билан ишлаш ва пайка қилиш кўникмаси;
- Ўлчов асбоблари билан ишлай олиш;
- Масъулиятлилик, диққатлилик, аниқлик ва юқори интизом;
- Ўзбекистон бўйлаб хизмат сафарларига тайёрлик;
- Халқаро хизмат сафарларига тайёрлик.