Асосий вазифалар:
- Бириктирилган маҳаллаларда аҳоли ва тадбиркорларнинг молиявий эҳтиёжларини ўрганиш ҳамда уларга мос банк маҳсулотлари ва хизматларини таклиф қилиш;
- Давлат дастурлари доирасида аҳоли ва тадбиркорларга кредитлар, субсидиялар ва бошқа молиявий қўллаб-қувватлаш механизмлари бўйича маслаҳат бериш;
- Имтиёзли кредитлар, микроқарзлар ва бошқа банк маҳсулотлари бўйича ҳужжатларни қабул қилиш, расмийлаштириш ва кузатиб бориш;
- Янги мижозларни жалб қилиш, банкнинг кредит, омонат, банк карталари, онлайн хизматлари ва бошқа чакана маҳсулотларини тарғиб қилиш;
- Маҳаллаларда уйма-уй юриш, учрашувлар ва тарғибот тадбирларини ташкил этиш ҳамда молиявий хизматлардан фойдаланиш даражасини ошириш;
- Маҳалла фуқаролар йиғини, ҳоким ёрдамчилари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан самарали ҳамкорлик қилиш;
- Белгиланган KPI ва бизнес режаларининг бажарилишини таъминлаш;
- Кредитлар бўйича ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилиши ҳамда ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилишини мониторинг қилиш;
- Мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш ва уларнинг мурожаатларини тезкор ҳал этиш;
- Банкнинг ички меъёрий ҳужжатлари, комплаенс ва таваккалчиликларни бошқариш талабларига қатъий риоя қилиш.
Номзодга қўйиладиган талаблар:
- Олий маълумот (иқтисодиёт, молия, банк иши);
- Банк, савдо, микромолия ёки мижозлар билан ишлаш соҳасида тажриба устунлик ҳисобланади;
- Давлат дастурлари ва чакана банк маҳсулотлари бўйича асосий билимларга эга бўлиш;
- Мижозлар билан самарали мулоқот қилиш, музокара олиб бориш ва ишонтириш кўникмалари;
- Фаол, ташаббускор, натижага йўналтирилган ва масъулиятли бўлиш;
- Компьютер дастурлари, хусусан MS Office билан ишлаш кўникмаси;
Шароитлар:
- Қулай иш жойи;
- Корпаратив тренинг;
- Бебаҳо трансформация тажрибаси;
- 24 кунлик пуллик таътил.