TOSHKENT TOVAR XOMASHYO BIRJASI

Биржа иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш департаменти бош мутахассиси

Не указана
  • Ташкент
  • От 1 года до 3 лет

Асосий вазифалари:

- Потенциал биржа иштирокчилари билан алоқа ўрнатиш, уларни жалб қилиш ва биржа фаолияти, савдоларда иштирок этиш тартиби ҳамда хизматлари бўйича маълумот бериш;

- Янги иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш, ҳужжатларни расмийлаштириш ва биржа савдоларида иштирок этишига кўмаклашиш;

- Иштирокчиларга электрон биржа савдолари, ахборот тизимлари ва биржа хизматларидан фойдаланиш бўйича тушунтириш ва амалий кўмак бериш;

- Биржа савдолари, битимлар тузиш, ҳисоб-китоб-клиринг ва битимлар ижроси билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда иштирокчиларни қўллаб-қувватлаш;

- Иштирокчиларнинг мурожаатлари, эҳтиёжлари ва муаммоларини ўрганиш, тегишли бўлинмалар билан ҳамкорликда уларни ҳал этиш;

- Биржа иштирокчиларининг савдо фаоллиги ва эҳтиёжларини таҳлил қилиш, уларнинг биржа савдоларидаги иштирокини ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;

- Иштирокчилар сони ва савдолардаги фаолликни оширишга қаратилган учрашув, семинар, тақдимот ва бошқа тадбирларда иштирок этиш;

- Иштирокчилар билан ҳамкорликни ривожлантириш, биржа хизматлари ва савдо имкониятлари ҳақида ахборот-реклама материалларини тарқатишда иштирок этиш;

- Иштирокчилар билан ишлаш натижалари, савдо фаоллиги ва кўрсатилган хизматлар бўйича ҳисобот ва таҳлилий маълумотлар тайёрлаш;

- Департамент фаолияти доирасида биржа иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг биржа савдоларида самарали иштирокини таъминлашга қаратилган бошқа вазифаларни бажариш.

Талаблар:

- Олий маълумот — иқтисодиёт, молия, банк иши, менежмент, маркетинг, ҳуқуқ ёки бошқа тегишли йўналишлар бўйича;

- камида 1-3 йиллик иш тажрибаси;

- Товар-хом ашё биржаси фаолияти, биржа савдолари, электрон савдо механизмлари ва биржа битимларини тузиш тартиби бўйича умумий билимга эга бўлиш;

- мижозларга хизмат кўрсатиш ва уларни қўллаб-қувватлаш жараёнлари ҳақида тушунчага эга бўлиш;

- MS Office дастурларида, айниқса Word ва Excel дастурларида ишлашни яхши билиш;

- Ҳужжатлар билан ишлаш, маълумотларни тизимлаштириш, таҳлил қилиш ва ҳисоботлар тайёрлаш қобилияти;

- Мурожаат ва муаммоли ҳолатлар билан ишлаш, уларни тезкор таҳлил қилиш ва мақбул ечим топиш қобилияти;

- Юқори даражадаги масъулият, ташаббускорлик, интизомлилик ва натижага йўналганлик;

- Жамоада ишлаш, бошқа таркибий бўлинмалар билан самарали ҳамкорлик қилиш қобилияти;

- Ўзбек тилини мукаммал билиш, рус тилини яхши даражада билиш; инглиз тилини билиш қўшимча устунлик ҳисобланади;

- Товар-хом ашё биржасида, брокерлик ташкилотларида, савдо, молия, банк ёки корпоратив мижозлар билан ишлаш соҳасида иш тажрибасига эга бўлиш устунлик беради.

Иш шароитлари:

- Меҳнат шартномаси асосида расмий ишга қабул қилиш;

- Барқарор ва рақобатбардош иш ҳақи;

- Товар-хом ашё биржаси соҳасида профессионал билим ва амалий кўникмаларни ривожлантириш имконияти;

- Малака ошириш, ўқув-семинарлар ва касбий ривожланиш дастурларида иштирок этиш имконияти;

- Замонавий иш муҳити ва профессионал жамоада ишлаш имконияти.