Soglom turmush mchj
Қурилиш ва Лойиҳа бошқарувчиси (Прораб / Корхона раҳбари ёрдамчиси)
3 500 000 - 6 000 000 UZS
- Организаторские навыки
- Контроль качества
- Строительство
- Учет материалов
- Ведение документации
- Строительно-отделочные работы
- Умение планировать
- оформление документации
- Точность и внимательность к деталям
- Сметы
- Чтение чертежей
- Оперативный поиск информации в сети Интернет
- Расчет затрат
Клиника ва Таълим мажмуасига "Қурилиш ва Лойиҳа бошқарувчиси (Прораб / Корхона раҳбари ёрдамчиси)" қидирилмоқда! Андижон шаҳридаги янги тиббий хизмат ва таълим мажмуаси қурилиши ҳамда уни ривожлантириш учун масъулиятли, тажрибали ва ҳақиқий ташкилотчи мутахассис қидирилмоқда. Бизга нафақат қурилиш майдонини бошқарадиган, балки бозорни таҳлил қила оладиган ва замонавий технологиялардан фойдалана оладиган жонкуяр раҳбар керак.
Асосий вазифалар:
Номзодга қўйиладиган талаблар:
Биз нима таклиф этамиз?
Асосий вазифалар:
- Қурилишни тўлиқ бошқариш: Усталар ва пудратчилар билан келишиш, уларга вазифа тақсимлаш ва иш сифатини қаттиқ назорат қилиш
- Тендер ва Харидлар: Қурилиш материаллари ва хизматларини энг мақбул нархларда танлаш учун ички тендерлар (баҳолаш) ўтказиш
- Иқтисодий самарадорлик: Сифатли аммо ҳамёнбоп материал ва жиҳозларни танлаш орқали лойиҳа харажатларини оптималлаштириш (корхона бюджетини тежаш)
- Хўжалик ва Ташкилий ишлар: Қурилиш майдонидаги ва корхонадаги умумий хўжалик ҳамда экспедиторлик ишларини вақтида ҳал қилиш
- Ҳужжатлар назорати: Қурилиш ҳужжатларини юритиш, ДХМ ва тегишли идораларга онлайн аризалар юборилишини таъминлаш
Номзодга қўйиладиган талаблар:
- Қурилиш соҳасида ва ишчиларни (усталарни) бошқаришда камида 3–5 йиллик реал тажриба
- Қурилиш бозорини яхши билиш, материаллар ва жиҳозларни нарх/сифат балансида тўғри таҳлил қила олиш
- Рақамли кўникмалар: Мураккаб саволларга ва техник муаммоларга Сунъий Интеллект (СИ / ИИ) ёрдамида тезкор ечим ва маълумот топа олиш кўникмаси
- Усталар ва етказиб берувчилар билан қатъий келиша оладиган бошқарув қобилияти
Биз нима таклиф этамиз?
- Бақувват, ривожланаётган корхона ва аҳил жамоа
- Юқори ва барқарор иш ҳақи: Суҳбат давомида номзоднинг тажрибаси, иқтисодий фикрлаши ва шижоатига қараб, юқори сумма келишилади
- Иш вақти: 6/1, 08:00 дан 17:00 гача