Vektor Muhandislik

Инженер-электронщик

3 000 000 - 10 000 000 UZS
  • Ташкент
  • Нет опыта
  • Чтение электросхем
  • Диагностика неисправностей
  • Сборочный чертеж
  • Чтение чертежей
  • Организация безопасной эксплуатации оборудования
  • Подбор оборудования
  • Обратная связь
  • Схемотехника электронного оборудования
  • Испытания электрооборудования
  • Чтение электрических схем
  • Разработка электросхем
  • Ремонт электрооборудования
  • Электромонтажные работы
  • Монтаж электрооборудования
  • Пуско-наладочные работы
  • Релейная защита и автоматика
  • Обслуживание электрооборудования
  • Модульный ремонт техники

Биз ҳақимизда:
Биз Ўзбекистонда GMTCNT, CUMARK ва DANFOSS брендининг расмий дистрибьютори ҳисобланамиз. Саноат автоматикаси (сервоприводлар, контроллерлар, частота ўзгартиргичлар ва бошқа қурилмалар) савдоси ва уларга техник хизмат кўрсатиш билан шуғулланамиз. Ҳозирда сервис марказимизга қурилмаларни таъмирлаш учун и

Кимларни кутяпмиз?
Бизга супер-профессионал, академик олимлар керак эмас. Бизга электрониканинг базасини тушунадиган, қўлидан иш келадиган одам керак. Агар каллангиз ишга тез ишласа — ўзимиз ҳамма нарсани ўргатамиз, кўрсатамиз.

Охирги курсларда ўқиётган талабаларни (институт талабаларини) ҳам ишга олишга тайёрмиз, агар дарслари ишга халақит бермаса ёки графикни келиша олсак.

Номзодга қўйиладиган талаблар:

  • Talabalarni ham qo'shgan holda: Институтларнинг охирги курсида ўқиётганларни ҳам ишга оламиз (агар дарслари иш графигига халақит бермаса).
  • Электроника соҳасида базавий тушунча ва платалар билан ишлаш тажрибаси.
  • Янги техникаларни тез ўргана олиш қобилияти (билмаган нарсаларингизни ўзимиз ўргатамиз).
  • ЭНГ МУҲИМИ: Интизом, ўз вақтида ишга келиш ва иш жойини идеал даражада тоза тутиш. Ишни тугатгандан кейин асбоб-анжомларни ҳамиша йиғиштириб, жой-жойига қўядиган фаросатли ходим керак.
  • Вилоятларга ва чет давлатларга хизмат сафарларига (командировкаларга) чиқиш имконияти.

Вазифалар:

  • Сервоприводлар, контроллерлар ва бошқа саноат электроникасини диагностика қилиш ва таъмирлаш.
  • Платаларни текшириш, куйган деталларни аниқлаш ва созлаш.
  • Берилган вазифани вақтида якунлаш.

Биз нима таклиф қиламиз:

  • Барқарор иш ва ўз вақтида бериладиган иш ҳақи (суҳбатда келишилади).
  • Қулай, иссиқ сервис маркази ва ишлаш учун барча шароитлар.
  • Замонавий саноат автоматикасини мукаммал ўрганиш имконияти.
  • Тартибли ва жиддий иш муҳити (масъулиятсиз ишчилар билан хайрлашяпмиз, шунинг учун жамоада фақат ишга куядиганлар қолади).

Иш шароитлари:

  • Иш графиги: 09:00 дан 18:00 гача. Иш натижага қараб баҳоланади, шунинг учун буюртмани вақтида топшириш учун баъзида ишхонада кечроққача қолиш ҳолатлари ҳам бўлади.
  • Тушлик (обед) ишхона ҳисобидан берилади!
  • Барқарор ва ўз вақтида, кечиктирилмасдан бериладиган иш ҳақи (суҳбат давомида билимингизга қараб келишилади).
  • Қулай, иссиқ сервис маркази ва ишлаш учун барча шароитлар.

Агар сиз ҳақиқатдан ҳам масъулиятли бўлсангиз, ваъда бердингизми — устидан чиқадиган одам бўлсангиз ва Тошкентда яхши иш жойи керак бўлса, бизга резюме юборинг ёки телефон қилинг!

Одил